Уч шохли нерв шамоллаши

Стэнфорд университетидаги Анестезиология ва оғриқ тадқиқотлари институти инсон ҳис қилиши мумкин бўлган энг кучли оғриқ турлари рейтингини тузишди. Рейтингга кўра, уч шохли нервнинг яллиғланиши энг кучли оғриқ берар экан. Бу оғриқни ҳис қилганлар уни 10 балли шкаладан 10 баллга баҳолашган. Аёлларнинг айтишича, бу оғриқ туғуруқ вақтидаги оғриқдан ҳам кучлироқдир.

Энди беморлар оғриқсиз табассум қилиши, гапириши ва овқатланиши мумкин.


Уч шохли нерв невралгиясининг клиник намоён бўлиш белгилари

Кўп ҳолларда уч шохли нерв невралгияси тиш оғриғи сингари намоён бўлади. Даставвал бемор тиш оғридан шикоят қилиб стоматологларга мурожаат қилади, врач оғиз бўшлиғини текширувдан ўтказади, лекин оғриқ давом этади. Айрим ҳолларда беморнинг қистови билан соғлом тишлар ҳам олиб ташланади.

Шунга қарамай оғриқ бошқа тишларда пайдо бўлади. Оғриқ чидаб бўлмас даражага етади, бу худди беморнинг юз қисмига электр токи ургандек намоён бўлади. Тишларни тозалаш, овқатланиш, совуқ ҳаво ва ҳатто гаплашиш ҳам оғриқни қўзғатиб юборади.

Бемор оғриқлардан қўрқиб қолади, "оғриғим бошланиб қоладими?",- деб доим қўрқиб туради. Оғриқ қаттиқ бўлган вақтларда бемор юзининг оғриқ бўлаётган қисмини қаттиқ босишга, оғриқни пасайтиришга ҳаракат қилади.

Баъзан юздаги оғриқларга оғиз бўшлиғи ва тилдаги оғриқлар ҳам қўшилади. Кўпинча беморлар кетма-кет бир нечта соғлом тишларини ҳам олдириб юборишади ва шундан сўнг неврапатолог қабулига келишади.

Уч шохли нерв невралгиясини даволаш

I. Консерватив услубда даволаш:

Уч шохли нерв невралгиясини даволашнинг консерватив босқичида асосан антиконвулсантлар қабул қилинади: карбамазепин (финлипсин, карбалекс). Даволашнинг кейинги босқичларида габапентин (габагамма, тебантин) ёки прегабалин (лирика) каби дори воситалари қўлланилади. Лекин вақт ўтиши билан ушбу дори воситалари ҳам оғриқни етарли миқдорда пасайтира олмай қолади. Бундай ҳолатларда бемор жарроҳлик йўли орқали даволанади.

II. Жарроҳлик услубида даволаш:

Ҳозирги кунда замонавий тиббиётда икки хил услубдаги жарроҳлик амалиётлари кенг тарқалган.

1. Уч шохли нерв илдизининг микроваскуляр декомпрессияси.

Ушбу жарроҳлик услубида орқа бош суяги асоси чуқурчаси трепанацияси амалга оширилади. Уч шохли нерв илдизчалари, юқори ва пастки олдинги мияча артериялари ва юқори тошсимон вена ревизияси амалга оширилади. Нерв илдизчаси қон томирлар томонидан босилиши аниқланган ҳолатда махсус болишча қўйилиб нерв илдизчаси босилишига барҳам берилади.

Бироқ нерв ва қон томир компрессияси ҳар доим ҳам касалликнинг сабаби ҳисобланавермайди, бундан ташқари оғир соматик паталогияга чалинган ва кекса ёшли беморларда ушбу жарроҳлик амалиётини ўтказишни имкони бўлмайди.

2. Бундай ҳолат беморлар учун иккинчи услуб қўлланилади. Бу ҳозирги кунда дунёнинг етакчи нейрожаррроҳлик клиникаларида кенг қўлланилиб келинаётган уч шохли нерв невралгиясини радиотўлқинли денервация қилиш услуби ҳисобланади.

Видео: Mover (tas-ix)

Бу услуб энг самарали, бошқарилувчан ва жиддий асоратга эга бўлмаган услуб ҳисобланиб, бунда ҳеч қандай тиғсиз ва наркозсиз кичкина 3 мм лик овал тешиги орқали нейрожарроҳлар махсус электрод ёрдамида керакли жойга етиб боришади ва бемор билан мулоқат қилган ҳолда уч шохли нервнинг зарурий шохини топиб, радиотўлқин ёрдамидан уч шохли нервнинг фақат оғриқ бўлаётган шохининг сезувчанлиги пасайтирилади.

Жарроҳлик амалиётининг барча босқичи ренгтген назорати остида ўтказилади ва ҳеч қандай жиддий асоратга эга эмас. Беморга шу куннинг ўзида уйига рухсат берилади.

Радиотўлқинли денервация услуби физик биологик принципларга асосланган бўлиб, биологик тўқималардан ультра юқори частотали радиотўлқин ўтган вақтда иссиқлик энергияси ажралиб чиқади. Керакли жойга генераторга уланган изоляцияланган электрод ёрдамида етиб борилади.

Услубнинг афзаллик тарафидан бири, уч шохли нерв илдизчалари радиочастотали деструкциясининг тўлиқ бошқарувчанлиги бўлиб, актив электроддаги махсус термодатчик орқали температура тўлиқ назорат қилинади.

Муолажа самараси бевосита операция якунида амалга ошади. Маҳаллий оғриқсизлантириш остида ўтказилувчи бу муолажа беморнинг қисқа муддатда тикланиши, оғриқларнинг узоқ йиллар давомида ёки умуман бўлмаслигига олиб келади. Ривожланган давлатлар тажрибасида ушбу даволаш усули самарадорлиги 85% дан ортиқни ташкил этади.

Манзил: Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Чинобод шаҳарчаси

Телефонлар: +99891 609 56 41, +99874 322 10 40




  • Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари, Буйруқлари
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳқамасининг Қарорлари
  • Буйруқлари
  • Низомлари
  • Ташҳис қўйиш ва даволаш меъёрлари
  • Клиник қўлланма
  • Концепция
  • Услубий ҳужжатлар
  • Санитария қоидалари ва меъёрлари
  • Квалификацион тавсифлар
  • Кодекслар
  • Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармойишлари, Қарорлари
  • Юклаб олиш
  • Кучини йўқотган хужжатлар
  • Олий Мажлиси Сенатининг Карори
  • Штатлар меъёри
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти веб сайти
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали
  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги
  • Ўзбекистон тиббиёт портали
  • Давлат рамзлари

Уч шохли нерв невралгия си , эпилепсия ва хиазма-селляр соха ўсмалари ташҳиc ва даволаш стандартлари

ХКТ-10

Нозологик шакл

Ташҳис муолажалари

Эхтиёжи бор беморлар %

Текширув сони

Даво чоралари

Кузатувнинг ўртача муддати

Бахолаш мезонлари

Стационар

Поликлини - ка

Асорат ланган

Асорат ланмаган

Асорат ланган

Асорат ланмаган

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1

Уч шохли нерв невралгияси

1. Лаборатор текширувлар

Умумий қон анализи

Умумий сийдик анализи; Биохимик анализ (умумий билирубин, тўғри, нотўғри, АЛТ, АСТ)

Қон гурухи ва Rh фактор; RW, ОИТС, HbsAg, HBV и HVC текширувлари

2.Параклини к

Кўкрак қафаси R-графия(скопия)

бош мия КТ, МСКТ ёки МРТ- текшируви

3.Консультация

1. Операцияга беморларни тайёрлаш

- қон кўрсаткичларини нормаллаштириш

- коагулограмма кўрсаткичларини нормаллаштириш-

- Калла ичи босимини тушириш

- кўрсатма бўлган ҳолларда юрак қон-томир, нафас, ошқозон-ичак тизими фаолиятини коррекция қилиш (мутахассис тавсиясига кўра)

2. Хирургик даво

- ретросигмоид краниоэктомия ва уч шохли нервнинг микроваскуляр декомпрессияси.

3. Операциядан кейинги даврда р еанимация ва интенсив терапия

– Юрак-қон томир нафас тизими фаолияти кўрсаткичарини нормаллаштириш

- Ҳушига келиш жараёнини назорат қилиш

- Қон ивиш тизимининг назорати, зарурий инфузион терапиия, ўтказиш.

- Гемоглобин миқдорининг қонда тушиб кетган ҳолатларида, темир препаратлари ёки гемотрансфузия қилиш.

4. У мумий бўлимдаги даво

-Юрак қон-томир тизими, нафас тизими назорати.

- ошқозон ичак тракти функционал ҳолатини назорат қилиш.

- анемияга қарши ва қусишга қарши препаратлар, антипиретиклар, антибиотикотерапия

- неврологик статуснинг бузилишларини коррекция қилиш

- седатация
-антиконвульсантлар - ликвор санацияси

- кўрсатма бўлса,
массаж.

5. Яшаш жойидан н европатоло г назорати

1.ВАШ (визуал аналог шкала) бўйича оғриқ синдромини баҳолаш.

2. Асосий неврологик симптомлар динамикаси

2

1. Лаборатор текширувлар

Умумий қон анализи

Умумий сийдик анализи Биохимик анализ (умумий билирубин, тўғри, нотўғри, АЛТ, АСТ)

Қон гурухи ва Rh фактор; RW, ОИТС, HbsAg, HBV и HVC текширувлари.

2.Функционал текширувлар

Кўкрак қафаси R-графия(скопия)

Бош мия КТ, МСКТ ёки МРТ- текшируви

3. Консультация

1. Операцияга беморларни тайёрлаш

- қон кўрсаткичларини нормаллаштириш

- коагулограмма кўрсаткичларини нормаллаштириш-

- Калла ичи босимини тушириш

- кўрсатма бўлган ҳолларда юрак қон-томир, нафас, ошқозон-ичак тизими фаолиятини коррекция қилиш(мутахассис тавсиясига кўра)

2. Хирурги к даво

- каллозотомия,

- чакка лобэктомияси

- гемисферэктомия.

3. Операциядан кейинги даврда р еанимация ва интенсив терапия

– Юрак-қон томир нафас тизими фаолияти кўрсаткичарини нормаллаштириш

- Ҳушига келиш жараёнини назорат қилиш

- Қон ивиш тизимининг назорати, зарурий инфузион терапиия, ўтказиш.

- Гемоглобин миқдорининг қонда тушиб кетган ҳолатларида, темир препаратлари ёки гемотрансфузия қилиш.

4. У мумий бўлимдаги даво

-Юрак қон-томир тизими, нафас тизими назорати.

- ошқозон ичак тракти функционал ҳолатини назорат қилиш.

- анемияга қарши ва қусишга қарши препаратлар, антипиретиклар, антибиотикотерапия

- неврологик статуснинг бузилишларини коррекция қилиш

- седатация
-антиконвульсантлар - ликвор санацияси

- кўрсатма бўлса,
массаж.

5. Яшаш жойидан н европатоло г назорати

1.Тутқаноқ хуружларининг умуман йўқолиши.

2.Касалликнинг асосий белгилари йўқолиши.

3.Неврологик симптомларнинг чуқурлашмаганлиги.

4.Мониторингда ЭЭГнинг нормаллашиши.

6.Жараёнинг кучайиб кетиши.

3

Хиазма-селляр соха ўсмалари

1. Лаборатор текширувлар

Умумий қон анализи

Умумий сийдик анализи Биохимик анализ (умумий билирубин, тўғри, нотўғри, АЛТ, АСТ)

гипофиз бези гормонларини қонда текшируви

Қон гурухи ва Rh фактор; RW, ОИТС, HbsAg, HBV и HVC текширувлари

2. Функционал текширувлар

Кўкрак қафаси R-графияси (скопия)

Бош мия КТ ёки бош мия МСКТ еки бош мия МРТси

3. Консультация

1. Операцияга беморларни тайёрлаш

- қон кўрсаткичларини нормаллаштириш

- коагулограмма кўрсаткичларини нормаллаштириш-

- Калла ичи босимини тушириш

- кўрсатма бўлган ҳолларда юрак қон-томир, нафас, ошқозон-ичак тизими фаолиятини коррекция қилиш(мутахассис тавсиясига кўра)

2. Жаррохлик давоси

- Оммая резервуарини ўрнатиш;

- Ўсмани локализацияси, ўсиш характерига кўра жаррохлик йўлини танлаш: трансназал ёки краниотомия қилиш орқали ўсмани олиб ташлаш амалиёти (ўсманинг хажмига хам боғлиқ).

3. Операциядан кейинги даврда р еанимация ва интенсив терапия

– Юрак-қон томир нафас тизими фаолияти кўрсаткичарини нормаллаштириш

- Ҳушига келиш жараёнини назорат қилиш

- Қон ивиш тизимининг назорати, зарурий инфузион терапия, ўтказиш.

- Гемоглобин миқдорининг қонда тушиб кетган ҳолатларида, темир препаратлари ёки гемотрансфузия қилиш.

4. У мумий бўлимдаги даво

-Юрак қон-томир тизими, нафас тизими назорати.

- ошқозон ичак тракти функционал ҳолатини назорат қилиш.

- анемияга қарши ва қусишга қарши препаратлар, антипиретиклар, антибиотикотерапия

- неврологик статуснинг бузилишларини коррекция қилиш

- седатация
-антиконвульсантлар - ликвор санацияси

- кўрсатма бўлса,
массаж.

5. Яшаш жойидан онкодиспансер назоратига йўлланма бериш (нур ва/ёки химиотерапии тавсияси) Эндокринолог назорати, гормонал терапия коррекцияси учун йўлланма бериш.

1.Карновский шкаласи бўйича баҳолаш

-асосий неврологик симптомлар назорати

2. КТ ёки МРТ текшируви

3.юрак-қон томир нафас ва

-ошқозон ичак трактининг назорати

Шифохонадан жавоб бериш вақтида бахолаш.

Изоҳ: Даволаш-профилактика муассасасида стандартларда кўрсатилган ташхис ва даволаш асбоб-анжомлари мавжуд бўлмаганида, шунингдек мураккаб жаррохлик амалиётларга кўрсатмалар бўлганда – беморлар тиббий ёрдам кўрсатилишининг кейинги босқичига йўналтирилади.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдаги барча маълумотлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, шунингдек муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа қонунларга мувофиқ ҳимояланади. Сайт маълумотларидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтини кўрсатиб ўтиш шарт.


Кўпинча бошимда қаттиқ оғриқ туради, бошнинг турли қисмларидаги оғриқлар турли касалликлардан дарак деб эшитганман. Шу ростми?

Фарҳод Тошбоев, Сурхондарё вилояти

Саволга олий тоифали шифокор оториноларинголог Гулнора Пўлатова жавоб беради

Бош оғриғи бир қанча касалликлар даракчиси бўлиши мумкин. Масалан,тиш билан боғлиқ касалликлар, аллергия, мигрень, стресслар.

Пешонада пайдо бўладиган оғриқлар сабабларини кўриб чиқамиз:

1.Қаттиқ асабийлашганда ва қаттиқ чарчашдан келиб чиқадиган оғриқ. Бу оғриқ бошнинг орқа бўйин қисмидан юзнинг икки чакка қисмига ўтиб кўз соҳасига тарқалади. Бунақа оғриқ киши мувозанатининг бузилиши, бош айланиши ва кўнгил айнаши билан кузатилади. Оғриқни пайпаслаб бошнинг орқа бўйин қисмида сезиш мумкин. Бу оғриқ бостирувчи, сиқувчан ёки ёйилувчан бўлиши мумкин. Кўпчилик бу оғриқни худди “тор бош кийим кийгандек” сезишади.

Бу каби пешона атрофидаги оғриқ бўйин мушакларини ва бош чаноқ мушакларини зўриқтиради. Оғриқ кучли ва давомли асабийлашиш ва руҳий зўриқишлардан келиб чиқади. Пешонам оғрияпти деб шикоят қилган беморлар қаттиқ ташвиш ёки оғир руҳий сиқилиш ҳолатини бошидан ўтказган бўлиши мумкин.

2. Гайморит ҳам бошнинг пешона қисми оғришига сабаб бўлиши мумкин. Бунда бемор нафас олиши қийинлашганидан ва бурун бўшлиғида зўриқиш ҳосил бўлганидан шикоят қилади. Беморда ёруғликдан қўрқиш, кўз ёши ва бурун оқиши ва ҳид сезиш қобилиятининг йўқолиши кузатилади. Оғриқ ёйилувчи, кенгаювчи ёки бир жойда масалан, пешонада ёки чаккаларда тўпланиб бир хил соатда такрорланувчи бўлиши мумкин.

3. Бош оғриғининг яна бир сабаби ички бош чаноқ қон босимининг кўтарилишидир. Одатда бундай оғриқ қон босими кўтариладиган ёки тушадиган кишиларда кўп учрайди. Оғриқ бу ҳолатда турлича бўлиб, пешонанинг атрофида, чаккаларда, бошнинг орқа қисмида ёки бутун бош атрофида кузатилиши мумкин. Бу каби оғриқлар об-ҳавонинг ўзгаришида, кучли руҳий зўриқишда ва чарчоқда пайдо бўлади.

4. Эрталабдан пайдо бўладиган пешона атрофидаги оғриқ – фронтит билан касалланганда кузатилади, бунда бурундан нафас олиш қийинлашади, бурундан ажралмалар келади. Оғриқ кўпинча кучли бўлиб невралгия каби кечади. Баъзи бир ҳолатларда фронтит ёруғликдан қўрқиш ва кўз оғриғи ва ҳид сезиш қобилиятининг йўқолиши билан кечади. Беморлар бурун бўшлиғининг тозаланганида оғриқнинг камайишини ва аксинча бурундаги ажралмаларнинг қийин чиқишида оғриқнинг кучайишини айтишади. Ўткир вирусли гриппли фронтит тана ҳароратининг кўтарилиши, бурун бўшлиғи атрофи рангининг ўзгариши, пешона ва қовоқлар олдининг шишиши билан кузатилиб, қон айланишининг бузилишидан келиб чиқади.

5. Аксарият ҳолларда беморлар бошнинг пешона атрофидаги оғриқлари бурун бўшлиғининг шамоллаши, невралгия (асаб тизимининг яллиғланиши), ёки уч шохли нервнинг шамоллаши натижасида яллиғланиш невритга сабаб бўлади. Оғриқ тез-тез хуруж қилади, кўздан ёш оқиши, пешонанинг қизариши, қошларнинг оғирлиги билан кузатилади.

6. Турли инфекциялар (касал тарқатувчи бактериянинг, вируснинг одам организмига тушиши) турли хил оғриқларга сабаб бўла олади. Бундай оғриқ интоксикация ва тана ҳарорати кўтарилганда юзага келади. Касалланганлар пешона атрофидаги оғриқдан шикоят қилишади.

7. Кучли, бир томонлама уриб турувчи, пешонага ва кўзга ёйилувчан оғриқ боғламли, тутамли оғриқ дейилади ва кўз қизариши, ёш оқиши билан кузатилади. Одатда 30 ёшдан ошган, чекувчи эркакларда учрайди. Касаллик бошланишига тамаки, спиртли ичимлик ёки иқлимни ўзгартириш сабаб бўлади. Тутамли оғриқлар жуда оғир кечади, улар одамни кечаю-кундуз азоблаб, оғриқни қолдирувчи дорилар эса оз фурсатга ёрдам беради. Бу ҳолатни юзага келишида одам қон томирларидаги муаммолар сабаб бўлади.

8. Вақти –вақти билан тутиб турадиган бош оғриғи (мигрень) бехосдан, уриб турувчи, бир томонлама пешонада ва чаккаларда пайдо булиб, бошнинг орқа қисмига ва кўз атрофига ёйилади. Хуруж тез-тез такрорланиб, кўнгил айнаши ва қусиш билан кузатилади.

Фақатгина тажрибали шифокоргина пешонадаги оғриқ сабабини аниқлаши мумкин. Бунда умумий амалиёт шифокори, стоматолог, отоларинголог ва невропатолог шифокорлар биргаликда ташхис қўйишсагина дарднинг сабабини аниқлаш мумкин.

Тиббий мақолалар тушунарли тилда


Нервлар ва нерв чигалларининг зарарланишларини келтириб чиқарадиган сабаблар турлича. Кўпинча грипп, бруцеллёз, ревматизм, сил билан оғриганда, ҳар хил кимёвий моддалардан заҳарланганда ёки қанд касаллиги, травматик ҳолатлар, моддалар алмашинувининг бузилиши туфайли ички заҳарланиш рўй берганда нервлар зарарланади. Бундан ташқари, турли жароҳатлар (қисилиш, тортилиш, узилиш) оқибатида ҳам нервлар ёки нерв чигалларига шикаст етиши мумкин. Хасталик юзага чиққанда қаттиқ оғриқ кузатилади. Зарарланган соҳада ҳаракат қилиш қийин лашади, сезувчанлик ҳам пасаяди.

Оёқ-қўллар нервлари соҳасида турли шикастлар учрайди. Масалан, тирсак нерви шамоллаганда асосан қўл панжаларида оғриқ кузатилади. Бунда бемор қўл панжаларидаги номсиз бармоқ ва жимжилоқни букишга қийналади, бармоқларни бир-бирига яқинлаштира олмайди, ҳатто жимжилоқни бош бармоққа теккиза олмаётганидан шикоят қилади. Бемор текшириб кўрилганда узоқ вақт давомида зарарланган томондаги қўл панжаси “қуш панжаси”га ўхшайди. Кафт қисмидаги мушаклар атрофиялангани (озиб, кичрайгани) қайд этилади.

Сон нерви зарарланганда бемор оёғини буколмайди, сон олдидаги мушаклар ориқлаб кетади. Бемор турганда ёки юрганда оғриқ кучаяди, баданида жимирлашни сезади. Айниқса, соннинг олд қисмида оғриқ давомли бўлади.

Қуймич нерви яллиғланса бемор оёқ панжаси осилиб қолаётгани, оёғининг тизза бўғимини буколмай, юриши қийинлашаётганидан нолийди. Текширувда соннинг орқа томонидаги болдир мушаклари ориқлагани сезилади. Худди шу жойда сезги ҳам йўқолади, бора-бора зарарланган жойда оғриқ пайдо бўлади.

Катта болдир нервига зарар етса бемор ҳатто оёқ панжаларини ичкарига ҳам бука олмайди. Оёқ панжасининг остида ва болдирнинг орқа қисмида сезувчанлик камаяди ёки йўқолади, шу жойда оғриқ кучаяди.

Юз нерви зарарланишида шамоллаш, совқотиш, инфекцион касалликларга чалинишнинг асорати катта. Бунда юз нерви қисилади, унинг қон билан таъминланиши бузилади, тана ҳарорати сал кўтарилади. Тинч ҳолатда юзнинг ўнг ва чап томони бир хил эмаслиги қайд қилинади.

Зарарланган томонда пешона бурмалари силлиқланган, кўз оралиғи кенг, бурун-лаб бурмалари ва оғиз бурчаги пастга тушган бўлади. Айни вақтда бемор қошини кўтаролмайди, кўзи ҳам юмилмайди. Юз ифодаси худди ҳайкалникидай қотиб туради, ҳатто имо-ишоралар ҳам сезилмайди.

Қаттиқ овқат еганда овқат лунж билан милк орасида қолади, суюқлик оғиздан оқиб тушади, беморнинг кўз ёши бези халтаси ёпилиб турмаганлиги сабабли кўздан тинмай ёш оқади. Шунингдек, тилнинг олдинги қисмида таъм билиш хусусияти йўқолади. Бундан ташқари, юз мушакларининг бир неча дақиқа давомида оғриқсиз қисқариши кузатилади.

Нерв чигал ва илдизчалари зарарланишлари кўпинча қаттиқ терлаган ҳолда совуқ ҳавога чиқиш, нерв толаларининг шамоллашлари оқибатида келиб чиқади. Масалан, бўйин илдизчалари зарарлаганда бирданига бўйин соҳасида оғриқ туриб, ҳаракат йўқолади. Бемор оғриқ қўзғалган жойни аста-секин уқалаши зарур. Кейин эса, албатта, шифокорга мурожаат этиш лозим. Нерв ва нерв чигалларидаги касалликларни даволаш врач назоратида олиб борилади. Беморга физиотерапия муолажалари қўлланилади. Физкультура, уқалаш яхши ёрдам беради.

Периферик нерв тизими қайси қисми зарарланишига қараб беморга ташхис қўйилади. Масалан, нерв чигали касаллиги плексит дейилади. Орқа миядан чиқадиган илдизчалар касаллиги – радикулитдир. Битта ёки бир қанча периферик нервлар касаллиги – неврит ёки полиневритлар дейилади. Булар бир-биридан аломатлари ва кечиши жиҳатдан фарқланади.

Плексит (нерв чигалларининг зарарланиши) айниқса кўп учраб, у елка чигали яллиғланишига алоқадор бўлади. Елка чигали юза жойлашгани (ўмров суягининг устки, пастки қисмида ва қўлтиқда пайпаслаб билиш мумкинлиги) сабабли бу касаллик тез-тез учраб туради.

Елка плексити турли инфекциялар, шикастланишлар, чақалоқларда эса туғруқ жараёнида елкасининг шикастланиши оқибатида кузатилади. Бунда анатомик тузилишига кўра, елка чигали қаттиқ зарарланади, касалликка бўйин нерви чигали ҳам қўшилиб келиши мумкин. Плексит одатда тўсатдан бошланади. Қўл ва оёқлар безиллаб оғрийди, қўл мушакларида сезувчанлик бузилади. Айниқса, билак ва қўл панжаси соҳасида оғриқ кучаяди.

Бемор елка бўғимида қўлини кўтара олмайди, тирсак бўғимида эса қўлини буколмайди. Елка мушаклари, қўлнинг юқори мушаклари кўпроқ зарарланади. Тирсакни букувчи, ёзувчи пайлар заифлашади. Бу соҳада сезувчанлик буткул йўқолиши мумкин. Зарар кўрган қўлнинг юқори қисми ҳам, елка ҳам қаттиқ оғрийди. Ўмров суяги устки ва пастки чуқурчалари ҳамда қўлтиқ пайпаслаганда оғриқ сезилади. Оғриқни сезиш елканинг юза қисмида, қўлнинг эса юқори қисми ташқарисида пасаяди ёки мутлақо йўқолади.

Елка чигали пастки қисмининг фалажланиши қўл панжасида кўпроқ кузатилади. Қўл панжаси бармоқларини букиш, ёзиш қийин лашади. Қўл панжаларининг ички-ташқи қисми мушаклари бўшашиб қолади. Оғриқ қўл панжаларида, бармоқларда бўлади. Агар елка чигали буткул зарарланса, зарарланган томонда мушакларнинг ориқлаши, гипертонияси, шу қўлда сезувчанликнинг пасайиши, буткул йўқолиши кузатилади.

Орқа мия нервида ҳосил бўладиган бўйин, бел, думғаза чигалларининг зарарланишлари ҳам аҳён-аҳёнда содир бўлиб туради. Демак, бемор энг аввало нерв томирлари зарарланишидан ўзини эҳтиётлаши керак. Тоғай тўқималари фаолиятини тиклайдиган препаратлар ва суякларни мустаҳкамловчи дорилар (кальцилин, кальций), шунингдек мануал терапия муолажалари ва игна санчиб даволаш ҳам касалликни бартараф этишда ҳамда нерв яллиғланишларини тузатишда муҳим восита саналади.

Касалликнинг олдини олишда қуйидаги машқларни секин-аста бажаришингиз мумкин:

1. Полга юзтубан ётинг, иккала қўлни қанот қилиб, орқага томон камондек эгилинг.

2. Оёқларингизни жуфтланг, бир оёғингизни учи билан орқага қўйинг. Айни вақтда қўлларингиз кафтини пастга қаратиб олдинга кўтаринг. Эгилиб туринг, сўнгра қўлларингизни икки томондан оҳиста пастга туширинг. Бу машқни бир неча бор қайтаринг, шунда қўл, тирсак ва елка нерви чигаллари ҳаракатланувчи қисмларида қайишқоқлик кучаяди, бу машқлардан сўнг мушаклар чиниқади.

3. Оёқларингизни жуфтлаб, тик туринг. Қўлларингизни пастга туширган ҳолда бадантарбия таёқчасини ушлаб олинг. Таёқни бош узра баланд кўтарган кўйи аста-секин эгилинг. Сўнгра таёқчани оҳиста туширинг ва тепага кўтаринг.

4. Оёқни елка кенглигида қўйинг. Бир қўлни юқорига кўтариб, танани қарама-қарши томонга энгаштиринг. Бу ҳаракатни иккинчи қўл билан ҳам такрорланг.

5. Стулда ўтириб суянчиққа суянинг, қўлларингизни пастга туширинг, мушакларингизни бўшаштиринг, кейин қўлларингизни икки томонга кенг ёзиб эгилинг, шошмасдан қўлларингизни кўкрак устида чалиштиринг, қорнингизни ичингизга тортинг, бошингизни эгинг.

6. Стул четида ўтириб қўлларингизни тана бўйлаб туширинг, сўнг қўлларингиз кафтларини юқорига қаратиб, икки томондан горизонтал ҳолатда кўтаринг. Эгилиб нафас чиқаринг ва нафас олинг.

7. Ўнг қўл ва чап қўлни галма-галдан олдинга чўзиб, айни вақтда ўша оёқни йиғиб, пол юзасида эмакланг.

Машқлар мушакларни чиниқтиради, нервлар фаолияти изга тушади, қайишқоқлик ортади. Умуман, кишилар қирқ беш ёки эллик ёшлардан сўнг нерв зарарланишларини кўп марта бошдан ўтказадилар, айниқса плексит оқибатида азоб тортишади. Шунинг учун ҳам даволовчи машқларни бажариб туриш, зарур витаминларни ўз вақтида қабул қилиш ва йилда бир маротаба шифохонада ётиб даволаниш орқали бундай касалликларга барҳам бериш мумкин бўлади.

Марҳамат ЁҚУБОВА,
невропатолог шифокор,
тиббиёт фанлари доктори.

Касалликнинг номидан кўриниб турибдики, бу нервнинг учта асосий шохи бор. Уч шохли нервнинг III шохининг зарарланиши амалда нисбатан кам учрайди.

Неврологияда оғриқлар! Бунда кесгандек, сачгандек, отгандек, худди ток ургандек бўлади ва беморга жуда қаттиқ азоб беради.

Бу касалликларни асосан невропатологлар даволайдилар, лекин кўпинча беморлар адашиб терапевтлар, айниқса, стоматологларга мурожаат қиладилар.

Врачлар тажрибасида уч шохли нерв невралгияси билан бир қаторда невралгоневрит ҳам учраб туради. Баъзи врачлар бир-бирига ўхшаш бу икки, лекин ҳар хил даволаш керак бўлган касалликни бир-биридан ажрата олмайдилар. Натижада иккаласига ҳам бир хил даво қилинади. Бу икки касалликни даволашда энг устивор вазифа аввало уларни бир-биридан ажрата билиш керак, шундагина кўзланган натижага эришиш мумкин.

Уч шохли нерв невралгияси инфекция таъсири, моддалар алмашинувини бузилиши (қандли диабет), шу нерв шохчалари йўналган бош суяги тешикларида ва суяк ичи каналларида содир бўлаётган ўзгаришлар туфайли вужудга келади. Уч шохли нерв невралгиясининг ривожланишига бош суяги ўсишидаги нуқсонлар ҳам сабаб бўлади. Уч шохли нерв невралгоневрити грипп, тонзиллит, сил, захм, шикастланиш ва шамоллаш натижасида юзага келади. Юз-бурун коваклари яллиғланиши (синуситлар), тиш ва милкнинг оғриши ва бошқа ҳар хил касалликлар натижасида оғриқ азоб беради.

Уч шохли нерв невралгияси ҳақида бундан 200 йил муқаддам батафсил баён қилингин бўлса-да, шу кунгача унинг пайдо бўлиши сабаби охиригача аниқланмаган. Ушбу йўналишда олимлар изланишлар олиб бормоқда. Тахминларга кўра, бу касаллик эндокрин моддалар алмашинуви, томир ва иммунологик ўзгаришлар таъсирида пўстлоқ, пўстлоқ ости структураси реактивлиги бузилиши натижасида пайдо бўлади.

Юз терисида, асосан оғиз шиллиқ пардаларида ва ҳатто тишларда, шунингдек, милк соҳасида кичик-кичик соҳаларга нарса тегиши, иссиқ ёки совуқ таъсир қилиши оғриқ хуружларининг бошланишига сабаб бўлади. Овқатни чайнаш, гапириш, кулиш ва ҳатто шамол тегиши оғриқ хуружларига сабаб бўлиши мумкин.

Уч шохли нерв невралгиясида юзнинг маълум бир жойи қаттиқ, хуружсимон, чидаб бўлмайдиган даражада оғрийди. Юзнинг шу нерв шохчаларига хос қисмлари оғрисада, зарарланмаган шохчаларига ҳам оғриқ таъсир этади.

Оғриқ жизиллатувчи, куйдирувчи, санчувчи ток ургандек табиатда бўлади. Оғриқ хуружлари вақтида юз мушаклари тортишиб қолиб, қаттиқ азоб беради.

Бу касалликнинг ўзига хос белгиларидан яна бири шуки, бемор оғриқ бошланиши биланоқ оғзини ярим очганича қимирламай қотиб туради, кейин қўли ёки даструмоли билан оғриётган ерни ишқалай бошлайди. Кўпинча оғриқ бошланиши биланоқ бемор кавш қайтараётгандек ёки чапиллаётгандек ҳаракатлар қилади. Бу азобли оғриқлар бир неча сониядан 2-3 дақиқагача давом этади ва бир кунда бир неча марта, айрим ҳоллларда кетма-кет такрорланади. Ҳар бир оғриқ хуружи вақти-вақти билан ўз-ўзидан пайдо бўлаверади. Лекин гаплашаётганда, овқатланаётганда, совуқ хаво тегиши натижасида ёки аксирганда оғриқ қўзғалиши мумкин.

Айрим вақтларда юз мушаклари ҳаракати ҳам оғриқ хуружлари қўзғашига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун баъзи беморлар юзларини ҳаракатлантиришдан қўрқиб, врач саволларига гапирмасдан ёзма равишда жавоб қайтарадилар. Бемор тишларини тозаламайди, соқолини олмайди ва ҳаттоки кулмайди чунки салгина ортиқча ҳаракат, бирозгина тегиниш ҳам азоб беради. Шўр ёки ширин, совуқ ва иссиқ нарсаларни еганда ҳам оғриқ хуружи тутиб қолади.

Оғриқ хуружи вақтида кўпинча вегетатив ўзгаришдар рўй бериб, кўздан ёш оқади, бурундан сув келади, юз қизариб ёки оқариб кетади, тер босади. Оғриқ хуружи ўтиб кетгандан кейин касал бўшашиб, беҳол бўлиб қолади, оғзида темир мазаси пайдо бўлади.

Қаттиқ азоб берадиган оғриқлар тўсатдан ҳеч бир сабабсиз пайдо бўлиб, бир кунда бир неча маротаба кетма-кет такрорланиб туради,шунинг учун бемор яна оғриб қолишидан қўрқиб, ваҳимага тушади. Касаллик борган сари зўрая боради.

Яна айрим ҳолларда бемор оғриқлар натижасида бутунлай ухлай олмайди. Иш қобилияти пасайиб, иштахаси йўқолади.

Оғриқ хуружларидан ташқари беморнинг оғзи қурийди ва қичишади, танглайи ва тишига бирор нарса тегиб тургандек бўлади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, бу касаллик билан аёллар, хусусан, 40 ёшдан ошган аёллар эркакларга қараганда кўпроқ чалинадилар. Лекин бу касаллик болаларда умуман учрамайди.

Ҳозирги кунда бу касаллик консерватив ва жарроҳлик йўли билан даволанади. Муолажаларни фақат врач-невропатолог кузатувида олиш керак. Оғриққа чидаб юрмаслик, албатта, даволаниш шарт. Ўзбилармонлик билан турли дорилар ичиш, уйда иссиқ қилиш, буғлаш ёрдам бермайди. Сизга маслаҳатимиз, иложи борича асабингизни бузманг. Асабийлик кўпинча неврологик касалликларга сабаб бўлади. Юзингизни доимо совуқдан асранг.

Қуйидагиларни синчиклаб ўқисангиз, дардингизни қаердалигини билиб оласиз.

Юқорида айтиб ўтилганидек уч шохли нерв учта шохчалардан иборат. Бироқ булардан ташқари, бу нервлар дарахтида, яна кичкина бир шох ўсади, баъзан куйгандек, ачиштирадиган қаттиқ оғриқ шу ерда етилади.

Биринчи шохчани олиб кўрайлик. Уч шохли нервнинг бурун-киприк тугуни невралгияси бўлиб, офтальмология бўлимига киради. Шунинг учун ҳам кўз олмаси, қош усти ва буриннинг тегишли томони оғрийди. Оғриқ кечаси пайдо бўлса, кўздан ёш оқади. Конъюнктивит пайдо бўлиши мумкин. Бунга касалликнинг эрта яъни ўртача 30 яшли одамларда пайдо бўлиши хос бўлиб, оғриқ бир кеча-кундузгача тўхтамайди.

Иккинчи шохча эса танглай қаноти тугуни бўлиб, асосан жағ соҳаси оғриб, оғриқ чаккага, энсага баъзан елкага беради. Хуружлар асосан тунда ёки кечаси бошланиб, ўн дақиқача давом этади.

Учинчи қулоқ-чакка невралгиясида эса чакка, қулоқнинг ичи, ташқи эшитув йўлининг олдинги девори ачишиб, симиллаб, баъзан лўққиллаб оғрийди.

Оғриқ пастки жағга ўтиши мумкин. Бунда кўплаб сўлак оқади.

Тўртинчиси – тил нерви невралгияси. Ҳар қандай ёшда пайдо бўлади. Унга инфекция, заҳарланиш, шикастланиш, томир касалликлари сабаб бўлиши мумкин. Кўпинча тилнинг тегишли томонида сезгирлик камаяди. касаллик узоққа чўзилганида фақат оғрибгина қолмай, балки таъм билиш сезгиси ҳам йўқолиши мумкин.

БОШҚАЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ .
Тиб ва Шифо канали
➡️АЪЗО БЎЛИШ

Читайте также:

Пожалуйста, не занимайтесь самолечением!
При симпотмах заболевания - обратитесь к врачу.